Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: Жаҳон чемпионатида вакилларимиз 12 та медалга эга чиқишди
21:49 / 2022-05-10

Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Ҳамюртларимиздан бугун 10 май кунги сўнгги баҳсда +109 кг вазн тоифасида Мирҳосил Мирзабоев супага чиқди ва 3 та кумуш медалини қўлга киритди.

Ушбу вазнда чемпионлик учун кураш эронлик Алиризо Юсуфи ҳамда Мирзабоев ўртасида кечди. Бироқ якунда силтаб кўтариш машқидаги устунлик эвазига Юсуфи ғалабани илиб кетди. Спортчимиз даст кўтаришда 176 кг, силтаб кўтаришда 212 кг ва икки кураш бўйича 388 кг натижа қайд этди.

1. Алиризо Юсуфи (Эрон) – 416 (177+239) кг;

2. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 388 (176+212) кг;

3. Богдан Тараненко (Украина) – 374 (167+204) кг.

Ўн кун давом этган навбатдаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини терма жамоамиз аъзолари 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлашди.

ЎзА