Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: Ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда
10:27 / 2024-10-14

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 20 мартдаги “Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Маълумки, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мамлакатимиздаги етакчи спорт таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва Марказ ўртасидаги меморандумни имзолаш маросимида федерация бош котиби О.Маҳмудов ҳамда Марказ директори А.Мамадалиев иштирок этди.  

Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳужжат марказда таҳсил олаётган ёш оғир атлетикачиларга терма жамоа спортчилари билан ҳамкорликда мусобақаларда ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш имконини беради. Шу билан бирга, миллий терма жамоа таркибига иқтидорли ёшларни жалб қилиш имкониятини ҳам яратади.  

Имзоланган ушбу меморандум мамлакатимизда оғир атлетика спорт турини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади ва яқин келажакда янги жаҳон ҳамда Олимпия ўйинлари чемпионлари етишишига замин яратади.  

Т.Рўзиев,  

ЎзА