Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: Диёрбек Рўзметов жаҳон чемпионати совриндори
18:14 / 2025-05-02

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёрбек Рўзметов муносиб натижага эришди.

67 килограмм вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган маҳоратли спортчимиз даст кўтаришда 139 кг., силтаб кўтаришда 163 кг. ва икки кураш натижасига кўра 302 кило тошни буйсиндиришга муваффақ бўлди. Ушбу кўрсаткич орқали Рўзметов 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди. 

Айтиш лозим, 5 майга қадар давом этадиган жаҳон чемпионатида 70 га яқин мамлакатнинг 538 нафар спортчиси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. 

270 нафар оғир атлетикачи хотин-қиз, 268 нафар эркак спортчи қатнашаётган чемпионатда терма жамоамизнинг 11 нафар аъзоси ўз маҳоратини намойиш этмоқда. 

Т.Рўзиев, ЎзА