Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида допинг аниқланмади
17:44 / 2023-12-05

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда 4-17 сентябрь кунлари ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида спортчилардан олинган допинг текшируви бирорта ҳам мусбат натижа бермади.

Катталар ўртасидаги нуфузли мусобақада илк бор эришилган бу натижа мазкур олимпия спорт турида тақиқланган моддалар истеъмоли бўйича ҳолат ижобий томонга ўзгарганидан далолат, дейилади Халқаро олимпия қўмитаси хабарида.

2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага саралаш босқичидаги икки мажбурий тадбирдан бирида 61 давлатдан қатнашган 213 спортчи жиддий допинг-тестдан ўтказилди.

ХОҚнинг оғир атлетикани 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасига қайтариш ҳақидаги тарихий қароридан икки ҳафта ўтиб, жаҳон чемпионатида допинг аниқланмагани эълон қилиниши ушбу қизиқарли спорт тури халқаро миқёсда яна ўз ўрнини тиклаётганини англатади.

– Халқаро оғир атлетика федерацияси йиллар давомида стандартга мувофиқ допинг-тест ўтказмасликда, спортчиларга тақиқланган моддалардан фойдаланиш имконини бериш ёки мусобақада қатнашишга ёрдам беришда гумон қилинган эди, – дейилган ХОАФ баёнотида. – энди эса бизга Олимпия ўйинлари йўлида “яшил чироқ” ёнмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёдда ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спортчилари 4 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритди.

Т.Рўзиев, ЎзА