French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: 2023-2025 йилги чемпионатлар тақвими Тошкентда тасдиқланди
14:33 / 2021-12-24

Хабар берганимиздек, мамлакатимиз пойтахти Тошкентда оғир атлетика бўйича якунланган жаҳон чемпионатидан сўнг, Халқаро оғир атлетика федерациясининг конгресси ўтказилди.

Конгресс давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Халқаро олимпия қўмитаси билан келгусидаги манфаатли муносабатлар, 2024 йилги Париж олимпиадасида оғир атлетика спорт турининг вазн тоифалари, қитъавий оғир атлетика конфедерацияларининг иш фаолияти бўйича ҳисоботлар тингланди ва тегишли ҳужжатлар тасдиқланди.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрулла Маҳмудовнинг билдиришича, конгрессда оғир атлетика бўйича келгуси йиллардаги жаҳон чемпионатлари тақвими ҳам муҳокамалар марказида бўлди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Унга кўра, 2023 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Албанияда, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида ўтказилиши овоз бериш натижасида тасдиқланган.

Ўсмирлар ўртасидаги 2024 йилги жаҳон чемпионатига Перу, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса Испания мезбонлик қиладиган бўлди. 2025 йили катталар ўртасида ўтадиган 88-жаҳон чемпионати эса Норвегия давлатида ўтиказилиши белгиланди.
 

Тўлқин Рўзиев,ЎзА