Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Огаҳий таваллудининг 215 йиллиги нишонланди
12:13 / 2024-12-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

17 декабрь санасида буюк тафаккур эгаси, улкан шоир, ҳассос тарихчи, забардаст таржимон, давлат арбоби Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллуд топганига 215 йил тўлди. Огаҳий Хива хонлиги даврида туркий тилда энг кўп битилган назмий ва насрий асарларнинг муаллифи, туркий тил таржимонлик мактабининг пешқадами эди.

[gallery-20945]

Урганч давлат университети Филология ва санъат факультети ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Шеърият шоҳсупаси” кўрик-танловининг мазкур финал босқичи Огаҳий сиймосига бағишланди.  

Тадбирни университет биринчи проректори Д. Ибадуллаев кириш сўзи билан очиб, шоир шахси ва унинг ижодий маҳорати борасида фикрларини билдирди.  

Танловда факультетнинг 8 нафар талабаси ўзаро беллашди. Шунингдек, мазкур кўрик-танловнинг финалининг иккинчи қисми рус тили таълим йўналиши талабалари ўртасида Александр Пушкин ижоди юзасидан ўтказилиб, унда талабалар ўз билим ва салоҳиятларини намойиш этди.

Якунда талабалар – Анахон Ботирова ҳамда Олеся Муталлапова мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, университет томонидан базавий стипендия миқдорининг 10 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Бадиий қисмда Огаҳий ҳаёти ва ижодини тараннум этувчи шеър, куй ва қўшиқлар, гўзал рақслар, саҳна кўринишлари ижро этилди.  

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА