Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОФК қарори: Шаҳриёр Жабборов 4 йилга футбол билан хайрлашди
15:35 / 2023-11-03

Осиё футбол конфедерацияси Интизом ва ахлоқ қўмитасининг эълон қилган сўнгги қарорлари ўзбек футбол клуби ва футболчилари учун қувончли бўлмади.

Аниқроғи, Ўзбекистон U20 терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборов 2023 йилнинг 17 апрелидан бошлаб тақиқланган дориларни истеъмол қилгани учун 4 йилга дисквалификация қилинди. Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган йигирма ёшгача бўлган Осиё кубогида Ўзбекистон-Австралия учрашувидан кейинги допинг текширувида Шаҳриёр Жабборовда  тақиқланган модда аниқланган.  

Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиси Илҳом Ҳамроев Малайзияга қарши Осиё кубоги саралаш ўйинида қизил карточка олгани учун 1000 АҚШ доллари жаримага тортилди.  

“Пахтакор” клуби эса Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги “Ал-Айн”га қарши ўтган ўйин вақтида ва баҳс якунлангандан кейин майдонга икки мухлис югуриб чиққани учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.  

Албатта, ОФКнинг бу қарори бизнинг футбол учун йўқотишдир. Пул жарималари тўланиши эмас, Шаҳриёр Жабборовнинг узоқ муддат футболдан кетиши бу катта йўқотиш.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА