Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Офарин" республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди
20:36 / 2022-11-29

Пойтахтимиздаги "Туркистон" саройида Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан "Офарин" анъанавий эстрада хонандалари республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт бўлиб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти, устоз санъаткор Фаррух Зокиров мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантириш, бунда атоқли санъаткорларимизнинг ижод мактабларини қайта тиклаш ва кенгроқ тарғиб этиш борасида кенг қамровли ташаббуслар бошланганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон давлат филармониясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг тегишли бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан "Офарин" анъанавий эстрада хонандалари республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Мазкур кўрик-танловнинг саралаш босқичи шу йил 10 ноябрда, ғолибларни аниқлаш эса 28 ноябрь куни бўлиб ўтди. Ҳудудлардан 50 нафардан зиёд иқтидорли ва истеъдодли ёшлар қатнашди. Иштирокчилар миллий ва жаҳон эстрада қўшиқларидан намуналарни ижро этиши зарурлиги ушбу кўрик-танловнинг асосий шартидир.

Нуфузли ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра беш нафар иштирокчи танлов ғолиби деб топилди.

Биринчи ўринга Акбар Файзиев муносиб топилди. Иккинчи ўрин Наврўза Мамажонова ҳамда Виктория Ҳолмуҳамедовага берилди. Учинчи ўринга Анатолий Назаров, Екатерина Ким лойиқ топилди. Ғолиблар диплом, махсус статуэтка ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Тадбирда мазкур кўрик-танлов ғолиблари ва санъат усталари ижросидаги катта концерт дастури намойиш этилди.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири