“ЎФА кубоги-2024” да ярим финалчилар аниқ бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда футзал бўйича аёллар жамоалари ўртасида “Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги-2024” бўлиб ўтмоқда. “Бунёдкор” ҳамда “Юнусобод” спорт залларида гуруҳ босқичлари ниҳоясига етди.
Бугун чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Унинг натижалари билан танишинг: “Қизилқум” – ОКМК 2:5, “Бухоро” – “Бунёдкор” 3:4, “Севинч” – “Андижон” 7:1, “Сўғдиёна” – “Нефтчи” 7:0.
Эртага “Юнусобод спорт мажмуи” да ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда ОКМК – “Севинч” ҳамда “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” жамоалари финалга чиқиш учун майдонга тушади.
[gallery-15623]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА