“ЎФА кубоги-2024” баҳсларидан фоторепортаж
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Юнусобод” ҳамда “Бунёдкор” спорт залларида футзал бўйича аёллар жамоалари ўртасида “Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги-2024” қизғин паллага кириб бормоқда.
Жорий йилнинг 26 январига қадар давом этадиган турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда. Аёллар футзал жамоалари 2 тадан ўйин ўтказди. Ундаги натижаларга кўра, “Қизилқум”, “Бухоро”, “Сўғдиёна” ва “Севинч” футбол клублари ғалабали юришларини давом эттирмоқда. Уларнинг ҳисобида 6 тадан очко бор.
Бугунги учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди: “Андижон” – “Металлург” 5:2, ОКМК – “Локомотив” 6:2, “Бухоро” – “Сурхон” 10:0, “Пахтакор” – “Сўғдиёна” 5:2, “Навбаҳор” – “Динамо” 5:6, “Хоразм” – “Бунёдкор” 1:10, “Нефтчи” – “Қизилқум” 0:5, “Орол” – “Севинч” 3:14.
[gallery-15584]
Беллашувлар давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА