Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одри Азуле хоним Бухоройи шарифда бўлди
10:07 / 2025-11-03

БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — ЮНЕСКО (UNESCO) бош директори Одри Азуле кўҳна ва боқий Бухорода бўлди.

Одри Азуле бошчилигидаги делегация  аъзоларини вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров кутиб олди.

Ташриф давомида мартабали меҳмон кўҳна Бухоронинг диққатга сазовор маданий мерос объектлари, жумладан, Исмоил Сомоний мақбараси, Боло Ҳовуз масжиди, Мағоки аттори мажмуаси, Нодир девонбеги мадрасаси, шунингдек, айни кунларда давом этаётган халқаро Бухоро биенналеси объектларида бўлди. ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле хоним ҳар бир обида, миллий архитектура асосида қад ростлаган мажмуа билан танишар экан,  Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, халқимиз тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.

[gallery-26042]

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари