Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қодирий издошлари – абадият дарсхонасида
16:50 / 2020-09-15

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Абдулла Қодирий издошлари – абадият дарсхонасида“ номли адабий кеча уюштирилди.


Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Абдулла Қодирий издошлари – абадият дарсхонасида“ номли адабий кеча уюштирилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига қарашли Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Абдулла Қодирийнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни, унинг келажак авлодга қолдирган бой маънавий мероси алоҳида эътироф этилди.

Кечада «Абдулла Қодирий ёшлар нигоҳида», «Абдулла Қодирий асарларининг жаҳон адабиётида тутган ўрни», «Абдулла Қодирий – ўзбек романчилигининг асосчиси» каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар иштирокидаги тадбирда «Ўткан кунлар» бадиий фильмидан мусиқий этюд тақдим этилди.

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари Адиблар хиёбонида адибларимиз ҳайкаллари пойига гул қўйишди.

photo_2020-09-15_16-51-23.jpg

photo_2020-09-15_16-51-24.jpg