Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одил судловни таъминлашда рақамлаштиришнинг аҳамияти
11:57 / 2021-06-25

Қорақалпоғистон Республикасидаги барча судларнинг судьялари ва суд ходимлари учун Олий суднинг “Адолат” ахборот тизимлари комплекси ҳамда Интерактив хизматлар порталидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ҳудудий тренинг бӯлиб ӯтди.

Таъкидланганидек, суд тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш одил судловни амалга ошириш, судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлайди. Шунингдек, судлов иши сифатини ошириш, суд ишларини кўришда сансалорлик ҳамда бюрократизмни бартараф этиш ва аҳолининг судларга бўлган ишончини оширишга имкон беради.  

Дарҳақиқат, бугунги кунга қадар судларда ишларни кўришда кўпгина вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви асосан қоғоз шаклида амалга оширилаётганлиги интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштиришни талаб этади. Шу боисдан мамлакатимизда судлар фаолиятига замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва суд ҳокимияти органларини рақамлаштириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.  

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Олий суднинг мавжуд ахборот тизимлари негизида, шунингдек, замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда 2022 йил 1 январдан янги дастурий платформа асосида "Адолат" ахборот тизимлари комплекси жорий этилади.  

Ӯзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ халқаро Тараққиёт агентлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси томонидан ўтказилаётган бундай ҳудудий тренингларнинг мақсади, республикамиздаги барча судларда суд раислари, судьялар ва суд ходимларининг “Адолат” ахборот тизимлари комплекси, унинг таркибига кирувчи ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотлар базалари, хизмат ва модуллардан, шунингдек, олий суднинг интерфаол хизматлар порталида ишлаш бӯйича билим ва амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.  

Тадбир давомида янги тизимнинг афзалликлари тушунтирилди. Иштирокчилар ӯзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА