Одил судловга эришиш учун янги имкониятлар яратилди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми мажлиси бўлиб ўтди.
Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган мажлисда судьялар, сенаторлар, депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари иштирок этди.
Олий суд раиси К.Комилов бошқарган мажлисда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан суд тизимида тарихий ислоҳотлар амалга оширилгани таъкидланди.
Бу инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, фуқароларнинг судга бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Парламентга Мурожаатномасида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмини жорий этиш қайд этилган эди.
2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармонида айнан шу жиҳатларнинг амалий ифодаси акс эттирилди.
Фармонда назарда тутилган янги имкониятлар тўлиқ ҳаётга жорий этилиши фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларнинг одил судловга эришиши учун кенг йўл очади.
Йиғилишда фармон ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган Олий суд пленумининг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.