Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одил Аҳмедов вилоят ҳокими қабулида нималарни муҳокама қилди?
15:14 / 2020-11-06

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Тянжин Теда” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқовнинг қабулида бўлди.

Учрашув аввалида вилоят раҳбари Одил Аҳмедовга отаси Олимжон Аҳмедовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Мулоқот чоғида Наманганда футбол, хусусан, болалар футболини янада ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. “Навбаҳор” клубининг яқинда илгари сурилган янги стратегияси атрофлича муҳокама қилинди.

- Асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади. Биз наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Инвестицияни маҳаллий футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз, - деди вилоят раҳбари.

Одил Аҳмедов суҳбат давомида Наманган вилоятида футбол равнақи, “Навбаҳор” жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор куч-ғайрати ва тажрибасини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий чемпионатларининг кам сонли доимий иштирокларидан бири саналган “Навбаҳор” жамоаси ўтган давр мобайнида уч карра мамлакат кубоги ва бронза медали соҳиби бўлди. Бир марта суперкубок эгасига айланди. 1996 йилда эса Ўзбекистон чемпионлги қўлга киритилган.