French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одамларимизга муносиб шароит яратиш учун юз минглаб юқори даромадли иш ўринларини ташкил этиш зарур,– Президент
16:27 / 2023-07-11

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтар экан, ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат даврида савдо ва инвестиция оқимлари, товар ва хизматлар айланишида транспорт-логистика тизими тобора мураккаблашиб бораётганини қайд этди.

Шундай оғир ва таҳликали вазиятда, одамларимизга муносиб шароит яратиш учун юз минглаб юқори даромадли иш  ўринларини ташкил этиш, дунё бозорида рақобат қила оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур.  

Бунинг учун эса янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар керак.

– Булар ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, фақат ва фақат инвестициялар ҳисобидан, – деди Президент.  

Лекин, ҳозирги ишлар аҳволи белгиланган улкан марраларга мос эмаслиги, барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари ҳам халқимиз кутаётган катта ўзгаришларни тушунаяпти, деб айтиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.

ЎзА