Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одамлар ишончини қозона олган компания (+видео)
19:06 / 2024-08-26

Халқимизнинг “Олтин олма, дуо ол” деган ҳикматли сўзлари неча асрлар аввал айтилган билмадигу, жиззахлик Акмалжон ота бир умр фарзандларини шу ақида билан тарбиялади. Уларнинг бири Беҳзоджон Маматқулов “ВМВ holding”  компаниясига асос солди. ВМВни таништириб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. Авваламбор, унинг юзлаб гектар майдонларида етиштирилаётган заъфарон  Европа, Осиё бозорларидан харидорини топа олди. Бу, албатта, алоҳида мавзу ва ҳозир у ҳақида сўз юритмоқчи эмасмиз.

Бугун, мамлакат мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида Арнасой туманининг энг чекка қишлоғи – Чўлқуварда эрта тонгдан карнай-сурнай садолари янгради. Қишлоқ аҳли ҳамжиҳатликда йиғилди. Давлатимиз барқарорлиги, халқ фаровонлигини тилаб дуо-фотиҳалар қилинди. Ҳамманинг чеҳрасида қувонч. Қувонмай бўладими, ахир, Президент қўллаб турган тадбиркорларнинг бири ташаббуси билан Чўлқувар қишлоғи аҳолисининг орзуси амалга ошди – қишлоқда бозор қурилди.

Мухбир ука, шунга шунчами, дейишга шошманг. Биринчидан, бу “ВМВ holding”нинг ўнлаб ижтимоий лойиҳаларидан бири, холос. Иккинчидан, туман марказидан 60 километр узоқдаги қишлоқнинг 7 минг аҳолиси орзуси эди бу.

– Бозорни қуриб берди бизга. Халқимиз Арнасойга, Дўстликка, Гагаринга, Жиззахга борар эди. Кунига 50-60 минг сўм йўлга сарфларди. Бозор очилгач, бу ташвишдан қутилдик, – дейди қишлоқ оқсоқоли Пардабой ота Хаитов. – Бундан бир ой илгари бу ерлар чуқурлик бўлиб, одам юра олмас эди. ВМВ амалий иши билан халқ ҳурматини қозонди.

– Юздан ортиқ савдо расталари бор. Деҳқончилик маҳсулотларидан тортиб кийим-кечак савдосигача. Чакана савдодан то улгуржи савдогача барча шароит яратилди, – дейди “ВМВ holding” кузатув кенгаши раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Азизбек Хўжаев. – Бозор очилиши билан биргаликда “BMB AGRO”нинг  яна бир лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Яъни етиштирилган дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш, саралаш ва чет элга экспорт қилиш йўлга қўйилади. Натижада бу лойиҳа ҳам ҳудуддаги аҳолини иш билан таъминлашга ҳиссасини қўшади.

Чўлқувар қишлоғи аҳлининг ёшидан-кексасигача “ВМВ holding” фаолияти, амалга ошираётган ижтимоий лойиҳаларидан беҳад миннатдор.

– Булар жуда катта меҳнат қилишди. Қишлоғимиз одамлари ишлаяпти, – дейди Чўлқувар қишлоғи меҳнат фахрийси Тоғаймурод Қўшбоев. Улар ҳали мол бозори ҳам қурамиз, дейишяпти. Биз уларга ишонамиз. Фарзандларим, набираларим  шу ерда ишлаяпти. Бундай инсонлар бош бўлиб, ҳали кўп ободончилик ишлари қилишига ишонаман.

– Беҳзод акага катта раҳмат. Халқимиз ишончига кирди. Шу ернинг ўзида ҳозир 200 га яқин қишлоқдошимиз ишлаяпти, қозонини қайнатяпти. Улар тўрт ярим миллион сўмдан иш ҳақи оляпти, – дейди Пардабой ота.

Одамларни рози қилиш Президентимизнинг бош мақсади. Тадбиркорни қўллаган Президент мақсадини амалга оширишда биз тадбиркорлар ҳамиша энг яқин ёрдамчимиз, – дейди “ВМВ holding” компанияси кузатув кенгашининг раиси Беҳзод Маматқулов.

Аслида ВМВ лойиҳалари Арнасой тумани қишлоқ хўжалигини юксалтирмоқда.

– Компания 1200 гектардан ортиқ майдонга пахта, ғалла, дуккакли ва полиз маҳсулотлари экиб, мамлакат иқтисодига ҳисса қўшмоқда ҳамда уларни чет элга экспорт қилмоқда, – дейди Азизбек Хўжаев.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JJQ8NvGfcMQ" title="Odamlar ishonchini qozona olgan kompaniya" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– Ҳосилдорлик ғалладан гектарига 75-80 центнерга, пахта 35 центнерга етди. Помидор экишди. Бугун Тошкентдан келиб биздан олиб кетишяпти, – дейди қишлоқ оқсоқоли Пардабой ота Хаитов. – Бир гектаридан 120 тонна ҳосил олинди. Бу олдин тушимизга ҳам кирмаган. Халқ буни кўриб- билиб ишонч ҳосил қилди.

Ҳа, Арнасойнинг Чўлқувар қишлоғида қурилган бозор оддий бозорлардан эмас, у одамлар розилиги-ю, эртанги кунга ишончини мустаҳкамловчи рағбат маскани бўлиб қолди.

 Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (cурат+видео), ЎзА.