Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Одам савдоси”га қарши тезкор чоралар кўрилмоқда
11:37 / 2025-10-07

Ички ишлар вазирлиги томонидан республика бўйлаб ўтказилаётган “Долзарб 20 кун” тезкор-профилактик тадбирлари доирасидаги саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда икки фуқаро одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди. Аниқланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 1992 йили туғилган (З.Х.) аёл, асли қорақалпоғистонлик, ҳозирда Қозоғистонда яшовчи 1991 йили туғилган таниши (Р.К.) билан тил бириктириб, осон даромад орттириш мақсадида жиноий фаолиятга қўл урган. 

Улар Наманган ва Тошкент вилоятларида яшовчи 21 ва 29 ёшли икки қизни фоҳишалик ва интим хизматлар кўрсатиш учун шаҳвоний эксплуатация қилишни режалаштирган. Қизлар мўмай даромад топишига ишонтирилиб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Қозоғистоннинг Атирау шаҳрига юборилаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланди. 

Маълум бўлишича, жабрланувчиларни кутиб олувчи аёл ҳар бир қиз учун жўнатувчига 100 АҚШ доллари миқдорида пул ўтказиши келишиб олган. Шунингдек, улар келгусида яна бошқа қизларни шу тариқа чет элга юбориш бўйича режа тузганлиги фош этилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси – “Одам савдоси” бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жиноятга алоқадор бошқа шахсларнинг шахси аниқланиб, уларни жавобгарликка тортиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклашдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазоланиши мумкин. 

А.Мусаев, ЎзА