English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одам савдосига қарши курашиш – долзарб вазифа
17:30 / 2022-06-03

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида одам савдоси жинояти сабаблари ва унинг олдини олишда ички ишлар органларининг фаолиятига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ҳарбий суд, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Бош прокуратура академияси, Давлат божхона институти, Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги каби қатор дахлдор идора ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

[gallery-7433]

Таъкидланганидек, Ўзбекистон 2003 йили 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилди ҳамда 2008 йилнинг 17 апрелида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, 2020 йил 17 август куни мазкур Қонуннинг янги таҳрири жорий этилди.

Шу билан бирга Президентимизнинг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинди.

Юқорида келтирилган ҳужжатлар ижроси доирасида мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш ва унинг профилактикасини амалга ошириш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунгача ўтказилган «Меҳр» операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистонда оғир аҳволга тушиб қолган 531 нафар аёл ва бола Ўзбекистонга олиб келинди.

Тадбирда “Ташқи меҳнат миграцияси масалалари - қонунчилик нигоҳида”, “Одам савдосидан жабрланган хотин-қизларни ижтимоий мослаштириш ва реабилитация қилиш”, “Одам савдосига қарши курашда халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш” сингари мавзуларда маърузалар тингланди. Шу билан биргаликда республика илмий-амалий конференция материалларини тўплам шаклида чоп этиш белгиланди.
Тадбир давомида ИИВ Малака ошириш институти ва “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА