Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари
08:27 / 2022-09-12

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда мажбурий меҳнатнинг олдини олишда Халқаро ва миллий қонунчилик меъёрлари, мажбурий меҳнат тўғрисида мурожаатларни кўриб чиқиш, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масалалари, пахта йиғим терими мавсумида теримчиларни жалб қилиш, меҳнат муносабатларининг юритилиши (келишув, шартномалар тузиш, терим иш ҳақини тўлаш) томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, мавсумда теримчиларнинг санитария техника хавфсизлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, теримчилар учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг 2022 йил 12 августдаги 14-сонли баёни билан тасдиқланган “АҚШ Давлат департаментнинг “Одам савдосига қарши курашиш” тўғрисидаги йиллик маърузасида келтирилган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар режаси”нинг 6-бандида кўрсатилган пахта йиғим терим мавсумида мониторинг ишларида иштирок этадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлаш ва ушбу жараёнда фаолларнинг иштироки ва ҳаракати тўғрисида батафсил тушунтириш берилди. Айниқса, болалар меҳнатига барҳам бериш, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА