Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очун“ китобининг тақдимоти ўтказилди
10:54 / 2025-02-20

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Авлиёхон Эшоннинг “Очун“ номли китобининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда шеъриятда ўз йўлига, ўз услубига эга бўлган Aвлиёхон Эшоннинг мазкур китоби ўзбек адабиётида сезиларли воқеа бўлгани таъкидланди.

– Ўзбек адабиёти наинки мамлакатимизда, балки Ўзбекистондан ташқарида ҳам яратилмоқда, фаол ривожланиб бормоқда, – деди атоқли ижодкор, ёзувчи ва публицист Улуғбек Ҳамдам. – Ўтган йили Тожикистонга борганимда кўплаб ўзбек шоир ва ёзувчиларининг фаол ижод қилаётганига гувоҳ бўлдим. Авлиёхон ака жиддий, кучли, дунёни образли кўришда илгарилаб кетган шоир. Авлиёхон акани бемалол профессионал шоир, дейиш мумкин. Унинг шеърларидаги образлилик, ташбеҳлар, жиддийлик, ўзига хослик дарров кўзга ташланади.

[gallery-21837]

Авлиёхон Эшон Ўш вилоятининг Лайлак туманидаги Андархам қишлоғида туғилган. 1978 йили Ленинобод Давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетини битирган. У “Тунги тиловатлар” (1991), “Қайғу гули” (1995), “Тилсим” (2006), “Кўзгу ичида” (2008), “Сирли пардалар” (2009), “Яхшилик” (2011), “Райҳоний рангли сувратлар” (2012), “Тавба эшиги” (2014), “Маҳжуб” (2016), “Икки маҳал гуллайдиган олмалар” (2018) номли китоблар муаллифи.

Адабий тадбирда муаллиф ва унинг янги китоби тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Назокат Усмонова, Аслиддин Алижонов (суратлар), ЎзА