Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қочоқлар коронавирус тарқалишига қарши қўлбола ниқоблар билан курашмоқда
12:46 / 2020-04-07

Иордания Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатдан тахминан 1,4 миллион суриялик қочоқ паноҳ топган. Улардан қарийб 650 минг киши, жумладан, аз-Заътарий лагерида яшовчилар БМТнинг қочоқлар бўйича олий комиссияси томонидан рўйхатга олинган.

Араб тилидаги дунёга машҳур “ал-Жазира” телеканалининг интернет саҳифасида тарқатилган хабарга қараганда, Иорданиядаги суриялик қочоқлар коронавирус тарқалишига қарши мато қолдиқларидан қилинган қўлбола ниқоблар ва комендант соати орқали курашмоқда. Жумладан, Иордания пойтахти Аммон шаҳри шимоли шарқида жойлашган аз-Заътарий қочоқлар лагерида шундай ҳолат қайд этилди. Бунга сабаб тиббий ниқобларни сотиб олишга аксарият қочоқларнинг имкониятлари йўқлигидир.

Иордания Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатдан тахминан 1,4 миллион суриялик қочоқ паноҳ топган. Улардан қарийб 650 минг киши, жумладан, аз-Заътарий лагерида яшовчилар БМТнинг қочоқлар бўйича олий комиссияси томонидан рўйхатга олинган.

Коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида комендант соати жорий этилиши қочоқлар аҳволини янада қийинлаштириб юборди. Уларнинг ягона умиди БМТнинг қочоқлар бўйича олий комиссияси берадиган инсонпарварлик ёрдами билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Расмий Аммон Иорданияда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилиши билан касалликнинг қочоқлар лагерларида тарқалишига қарши чоралар кўрди. Жумладан, лагерларга кириш-чиқиш назоратга олинди.

Иордания ҳукумати қочоқларга ёрдам кўрсатиш учун халқаро ташкилотлар билан 1,5 миллион евро ҳажмида зарур тиббий воситалар етказиб берилишига келишиб олди. Аҳоли ўта зич яшайдиган қочоқлар лагерларида коронавирус тарқалишининг олдини олиш Иордания ҳукуматининг алоҳида назоратига олинган.