Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ: “Насаф” бугун сафарда ўйнайди
09:25 / 2025-10-21

Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида умумий босқичнинг учинчи тур учрашувлари давом этмоқда.

Бугун, 21 октябрь куни мазкур тур доирасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” жамоаси сафарда БААнинг “Шабаб ал Аҳли” жамоаси меҳмони бўлади. Юртимиз вақти билан соат 21:00 да старт оладиган ушбу ўйинда мезбонлар тўлиқ қизил рангли либосда, “Насаф” эса кўк рангли спорт формасида майдонга тушади.

Шунингдек, бугун “Ал-Ҳилол” - “Ал-Садд” ўртасидаги баҳс Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур ўйинларини якунлаб беради.

Куни кеча ушбу турда “Ал-Аҳли” ўз майдонида “Ал-Гарафа” клубини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Трактор” сафарда мезбон “Ал Шаржа” жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди. “Ал-Шорта” эса 1:4 ҳисобида “Ал-Иттиҳод”га имкониятни бой бериб қўйди. “Ал-Ваҳда” ва “Ал-Духаил” ўртасидаги баҳс 3:1 ҳисобида ўз якунига етди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА