Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ-2: Плей-оффга йўл олган жамоалар номи аниқланди
09:21 / 2025-12-25

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг ғарбий минтақасидан ўрин олган барча гуруҳларда сўнгги - 6-тур учрашувлари якунланди ва плей-офф босқичига йўл олган 8 та клуб номи аниқ бўди.

Жумладан, “А” гуруҳида “Ал-Васл” жамоаси 14 очко билан яққол пешқадам сифатида кейинги босқичга чиққан бўлса, унинг ортидан “Истиқлол” 8 очко жамғариб, иккинчи ўринда плей-офф иштирокчисига айланди. “Ал-Мухаррақ” 7, “Ал-Веҳдат” 4 очко билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

“B” гуруҳидаги сўнгги турда “Андижон” сафарда “Ал-Аҳли” клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, 5 очко тўплаган ҳолда мусобақа билан хайрлашди. Туркманистоннинг “Аркадағ” жамоаси эса "Ал-Холдия"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва 7 очко билан кейинги босқичга йўл олди.  

Дарвоқе, “Ал-Аҳли” 10 очко эвазига гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган бўлса, “Ал-Холдия” 6 очко билан учинчи поғонада қолди.

“C” гуруҳида эса “Ал-Хуссейн” 9, “Сепаҳон” 7 очко, “Ахал” 4 очко жамғариб, 1-3 ўринларга тақсимланди. “D” гуруҳида “Ал-Наср” 18 очко тўплаган ҳолда карвонбошига айланди. “Ал-Завра” ва “Истиқлол” гарчи бир хил 9 очко тўплаган бўлса-да, голлар нисбатига кўра, Ироқ клуби плей-оффга чиқди.

Ўз гуруҳларида 1-2 ўринни банд этган жамоалар плей-офф босқичида қатнашади. Ушбу босқичга қуръа ташлаш маросими 30 декабрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги AFC қароргоҳида ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА