Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг Ғарб ва Шарқ минтақалари плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, мусобақанинг ғарбий минтақасида "Ал-Завраа" (Ироқ) – "Ал-Васл" (БАА), "Арқадағ" (Туркманистон) – "Ал-Наср" (Саудия Арабистони), "Сепахон" (Эрон) – "Ал-Аҳли" (Қатар) ва "Истиқлол" (Эрон") – "Ал-Ҳуссайн" (Иордания) жамоалари ўртасидаги баҳслар ўтказилади.
Шарқий минтақада эса "Поханг Стилерс" (Корея) – "Гамба Осака" (Япония), "Ратчабури" (Таиланд) – "Персиб Бандунг" (Индонезия), "Бангкок Юнайтед" (Таиланд) – "Макартур" (Австралия) ва "Конг Ан Ханой" (Вьетнам) – "Тампинс Роверс" (Сингапур) клублари навбатдаги босқич йўлланмаси учун рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, регламентга кўра, учрашувлар уй–меҳмон тарзида ўтади. Мусобақанинг плей-офф босқичи 10-12 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 17-19 февраль орасида ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА