English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ-2 мусобақасининг барча нимчорак иштирокчилари маълум бўлди
16:40 / 2025-12-29

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасида гуруҳ босқичи учрашувлари ўз якунига етиб, плей-оффга чиққан Ғарб ва Шарқ минтақасидан 8 тадан клуб номи аниқ бўлди. ОФК расмий сайтида маълум қилинишича, эртага 30 декабрь куни плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унга кўра, қуръадан аввал икки минтақадан чиққан 16 та жамоа қуйидаги икки саватга ажратилди.

Ғарб минтақаси:

1-сават: «Ал Васл» (БАА), «Ал Аҳли» (Қатар), «Ал Ҳуссейн» (Иордания), «Ал Насср» (Саудия Арабистони).

2-сават: «Истиқлол» (Эрон), «Аркадағ» (Туркманистон), «Сепахан» (Эрон), «Ал Завраа» (Ироқ).

Шарқ минтақаси:

1-сават: «Макартур» (Австралия), «Гамба Осака» (Япония), «Персиб Бандунг» (Индонезия), «Тампинес Роверс» (Сингапур).

2-сават: «Ханой» (Вьетнам), «Ратчабури» (Таиланд), «Бангкок Юнайтед» (Таиланд), «Поханг Стилерс» (Жанубий Корея).

Қуръа қоидаларига кўра, гуруҳ босқичида бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар плей-оффда ўзаро тўқнаш келмайди. Учрашувлар уй–меҳмон тарзида ўтади. Дарвоқе, мусобақанинг 1/8 финали  10–11 ва 17–18 февраль, чорак финал 3–4 ва 10–11 март, ярим финал  7 ва 14 апрель ҳамда финал эса 16 май куни бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА