ОЧЛ-2: “Андижон” яна дуранг ўйнади
Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг ғарбий минтақада иккинчи тур учрашувлари баҳслари давом этмоқда.
Мусобақанинг биз учун аҳамиятли бўлган “B” гуруҳида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Андижон” ўз майдонида “Ал-Аҳли”билан рақобатлашди. “Бобур-Арена” стадионида ўтган ушбу учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар ўз 1 очкодан бўлишиб олди.


Энди “Андижон” гуруҳ босқичининг учинчи турини 22 октябрь куни “Ал-Холдия” клубига қарши соат 18:45 да ўз майдонида рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА