Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ-2: “Андижон” бугун фақат ғалаба учун майдонга тушади
10:23 / 2025-11-26

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг ғарбий минтақасида бешинчи тур учрашувлари ўтказилмоқда. Бугун, 26 ноябрь куни “B” гуруҳида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Андижон” жамоаси ўз уйида “Арқадағ” клубига қарши майдонга тушади.

Учрашув “Бобур Арена”да соат 18:45да старт олади. Ўйинни Абдуллаҳ Жамали (Кувайт) бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Али Жирақ ва Сауд Алшемали ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Маҳер Алали (Ливан) бажаради. Учрашувни Ҳассан Камранифар (Эрон) назорат қилади. Мазкур ўйинда мезбонлар тўлиқ қизил, мезбонлар кўкрангли футбол либосида майдонга тушади.

Маълумот учун: “B” гуруҳида “Ал-Аҳли” ва “Ал-Холдия” жамоалари 5 та ўйинда мос равишда 7 ва 6 очко жамғарган ҳолда 1-2 ўринларни эгаллаб турибди. Ўтган тўрт баҳс якунларига кўра “Андижон” 4, “Арқадағ” эса 3 очко тўплаб, 3-4 поғоналарда бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА