French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ-2: “Андижон” бугун “Аркадағ” билан ўйнайди
10:23 / 2025-09-17

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг ғарбий минтақадаги баҳсларини “C” гуруҳидаги баҳслар бошлаб берган бўлса, бугун "A", “B”, “D” гуруҳларида биринчи тур учрашувлари ўтказилади.

Кеча ташкил этилган “C” гуруҳидаги баҳсларда “Моҳун Баган” ўз майдонида “Аҳал” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, “Ал-Ҳусайн” ушбу ҳисобда “Сепаҳон”ни доғда қолдирди.  

Бугун биз учун аҳамиятли бўлган “B” гуруҳида “Аркадағ” – “Андижон”, “Ал-Аҳли” – “Ал-Холдия” жамоалари ўзаро рақобатлашади. Туркманистоннинг Аркадағ шаҳрида ташкил этиладиган мазкур баҳсда сингапурлик Аҳмад Ал Бадове бош ҳакам сифатида ўйинни бошқаради. ОЧЛ-2 ўйинлари гуруҳ босқичида VAR'дан фойдаланилмайди.

Дарвоқе, ушбу ўйинда “Андижон” жамоаси қизил, “Аркадағ” эса оқ либосда майдонга тушади. Учрашув соат 18:45 да бошланади.

Қуйида қолгар икки гуруҳдаги учрашувлар рўйхати билан танишасиз:  

“A”: “Ал-Васл” – “Истиқлол”, “Ал-Муҳаррақ” – “Ал-Виҳдат”;

“D”:  “Гоа” – “Аз-Завра”, “Ан-Наср” – “Истиқлол”.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА