Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқлик – муҳим қонуний асос
07:28 / 2022-05-02

ФОТОРEПОРТАЖ

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Андижон вилоят ҳокимлигида Давлат ҳокимият ва бошқаруви органлари фаолиятини очиқлигини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман ҳокимликларининг ҳуқуқшунослари ташкилий-назорат гуруҳи ва матбуот хизмати ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда жамоатчилик назоратини янги босқичга кўтариш, хусусан, коррупцияга қарши курашишда унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган.

[gallery-6909]

Семинарда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли идоралар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдалана олишини таъминлаш, жамоатчиликнинг мазкур органлар фаолияти юзасидан хабардорлигини оширишнинг аҳамияти ва ўзига хос жиҳатлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат),ЎзА