Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқ осмон остидаги кўргазма
10:45 / 2023-05-19

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ва ижодий кўргазма ташкиллаштирилди.

– Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад урф-одатларимизни, маънавий-маърифий меросимизни янада улуғлашдан иборат, – дейди музей директори Мусалим Нуриддинов. – Ёш авлодга миллий меросимизни етказиш, Ватанимиз тинчлиги учун жангларда ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини қадрлаш, уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари ҳақида чуқурроқ маълумот бериш асосий вазифаларимиздан саналади.  

Тадбирнинг бадиий қисмини Яшнобод туманидаги 53-мактаб ўқувчилари бошлаб берди. Тадбирда Ҳарбий оркестр жамоасининг чиқиши ҳамда Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.  

 

Н.Раҳмонова,  

ЎзА