Шу кунларда Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси томонидан Президент билан очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида юртимиз бўйлаб 10 дан ортиқ йўналишларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, хусусий таълим соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилганди.
Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар тўплаш мақсадида ташкил этилган учрашувда ҳукумат ишчи гуруҳи, вазирлик ва идоралар раҳбарлари тадбиркорлар олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида «Зиё Нур Гулшани» НТМ раҳбари Тўхтабоев Содиқжон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Наманган ҳудудий бошқармаси буюртмасига асосан ташкил этилган малака ошириш курслари учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорлик субъекти фойдасига 59,8 миллион сўм маблағ тўлаб берилиши таъминланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА