Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очиқ мулоқот”да тадбиркорлар муаммоларига ечим изланди
13:31 / 2021-04-03

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссияси раиси Сардор Умурзоқов иштирокида тадбикорлар билан “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов, вазир ўринбосари Олимхон Рустамов, Марказий банк раисининг ўринбосари Бобир Абубакиров, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси раисининг ўринбосари Жаҳонгир Мамажонов, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳва мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда 150 дан ортиқ тадбикорлик субъектлари иштирок этиб, 100 дан ортиқ республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар бўйича мурожаат қилинди.

[gallery-1886]

– Корхонамиз томонидан Кармана тумани ҳудудида 10 гектар майдонда замонавий иссиқхона қуриш ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Zarafshon Golden Invest” қўшма корхонаси директори Азиз Абдуллаев. 

– Айни пайтда 6 гектар майдонда иссиқхонанинг қурилиш ишлари якунланиб, 4 гектарида қурилиш ишларига кредит сўраб мурожаат қилдим. Вазир томонидан мурожаатимга ижобий ечим топилди. Кредит маблағи олиб келинадиган ускуналар ва 50 фоизлик қисмига суғурта ташкилотининг суғурта полиси кафиллигида ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, тадбиркорнинг мевани қуритиб Италия давлатига экспорт қилиш жараёнига ҳам кредит сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компанияси ҳамкорлигида муаммога ечим топиладиган бўлди.

Тадбиркорларнинг фаолиятларини янада кенгайтириш мақсадида кредит маблағлари ва ер ажратиш, электр энергияси ва табиий газ ҳамда бошқа масалаларда қилган мурожаатларини Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов томонидан тегишли вазирлик ва идораларга қисқа муддатларда ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Абдували Бўриев,

Сирож Аслонов(сурат),

ЎзА