Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очиқ мулоқот”да 531 нафар тадбиркор ўз муаммо ва таклифларини билдирди
12:47 / 2022-08-29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Дадахон Жуманиёзов Президентимизнинг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқот”и якунлари бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, бу йилги давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш жараёнида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда “Call-марказ” ва Республика штаби ташкил қилинган. Тадбиркорлик субъектлари вакилларидан Республика штабига 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Энг кўп мурожаатлар бизнесни молиялаштириш бўйича 3 минг 886 та, солиқ тизими бўйича 1 минг 66 та ҳамда ер ажратиш масалалари бўйича  949 та йўналишларда келиб тушган. 

Келиб тушган мурожаатларнинг 11 минг 452 таси индивидуал характерда эга бўлиб, 9 минг 791 таси бугунги кунда ижобий ҳал қилинган. Қолган мурожаатларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил қилинган “Тадбиркорга тез ёрдам” порталига (tadbirkor.mift.uz) йўналтирилди ва натижаси назоратга олинди. 



Хусусан, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги “Очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш юзасидан “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги” доирасида  9 та мавзуда панель сессиялар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида 2 кун давомида жами 3 минг 500 дан ортиқ тадбиркорлар, шундан марказий студиядан 1 минг 300 га яқин ва ҳудудий студияларидан 2 минг 250 га яқин тадбиркор иштироки таъминланди. 

Натижада, тадбиркорларнинг 531 таси ўз муаммо ва таклифларини билдирди. Шундан 255 та индивидуал характерга эга бўлган муаммоли масалалар, 76 та тизимли муаммолар, 50 та таклифлар эшитилди. Шунингдек ҳудудлардан иштирок этган 37 та тадбиркор ҳам муаммо ва таклифларни айтиб ўтди. 

 

Муҳайё Тошқораева, 
ЎзА