Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқ мулоқот: Мурожаатлар сони 13 мингдан ошди
18:23 / 2022-01-20

Тиббиёт соҳасидаги “Очиқ мулоқот” доирасида келиб тушаётган мурожаатлар сони 13 минг 14 тага етди.

Шулардан 7 минг 466 та мурожаат тиббиёт ходимларидан, 5 минг 548 та мурожаат фуқаролардан йўлланган. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаатлар билан ишлаш бошқармасига мунтазам равишда юборилмоқда ва ижороси таъминланмоқда.

Мурожаатларнинг 6 минг 64 таси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган таклифлардан иборат бўлса, 3 минг 480 таси соғлиқни сақлаш тизимига эътироз мазмунидаги мурожаатлардир.  3 минг 470 та мурожаатда индивидул масалалар кўтарилган. Мурожаатларнинг  4 минг 828 таси бирламчи тиббий ёрдам, 753 таси ихтисослаштирилган марказлар фаолияти ҳамда 383 таси тез тиббий ёрдам хизматига оид.

Моҳигул Қосимова, ЎзА