Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқот ўтказиши режалаштирилаётганидан хабарингиз бор.
Тадбир олдидан олимлар, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, фуқаролардан таклифлар, мурожаатлари қабул қилиниши давом этмоқда.
Хусусан, 2021 йил 15 декабрдан 2022 йил 21 январь 14:00 гача очиқ мулоқотга 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали 13 405 та мурожаатлар келиб тушди.
Уларнинг:
46 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган таклифлар;
28 фоизи соғлиқни сақлаш тизимига эътироз ва мурожаатлар;
26 фоизи индивидуал масалаларни ташкил этмоқда.
Мурожаатларнинг 5 002 таси бирламчи тиббий ёрдамга оид бўлиб, шундан 3 304 тасини таклифлар ташкил қилади. 1 071 та мурожаатлар ҳал қилинган, 627 таси ўрганиш жараёнида.
Фармацевтика йўналишида 118 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 84 таси ҳал қилинган, 2 таси ижрода, 32 таси таклифлардан иборат.