Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очиқ мулоқот” доирасида йўлланган мурожаатлар сони 14 мингдан ошди
12:44 / 2022-01-23

Тиббиёт соҳасида ўтказилиши режалаштирилаётган “Очиқ мулоқот” доирасида ташкил этилган “Сall-марказ”га йўлланган мурожатлар сони 14 минг 2 тага етди.

Ушбу мурожаатларнинг 8 минг 193 нафари тиббиёт ходимларидан,  5 минг 809 таси фуқаролардан келган. 6 минг 656 та мурожаатда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган таклифлар, 3 минг 768 тасида соғлиқни сақлаш тизимига эътироз билдирилган. Мурожаатларнинг 5 минг 334 таси бирламчи тиббий ёрдамга, 807 та ихтисослаштирилган марказлар фаолиятига, 444 таси СЭС хизмати оид.  

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Наманган вилоятига 1 минг 223 та, Тошкент шаҳрига 1 минг 212 та, Навоий вилоятига 1 минг 205 та ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга 4 минг 553 та мурожаат тўғри келмоқда.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаатлар билан ишлаш бошқармасига мунтазам равишда юборилмоқда ва ижороси таъминланмоқда.

ЎзА