Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқ мулоқот: барча муаммолар бартараф этилади
12:03 / 2023-12-19

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар форуми” доирасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Ректор ва ёшлар” очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ёшлар иттифоқи етакчилари, талабалар кенгашининг фаол аъзолари, ректорга бириктирилган “оғир тоифа” даги ёшлар, ёшлар тарбиясига масъул бўлган ходимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда институт ректори вазифасини бажарувчиси Қувондиқ Қодиров мамлакатимизда ёшлар сиёсати йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Унда сўзга чиққанлар Президентимизнинг махсус фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида 3 минг, тўлов-шартнома асосида 7 минг ўрин ажратилганлиги, хорижий давлатларда таълим олаётган ёшларнинг ўқишини мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига кўчириш учун берилган имтиёзлар, шу билан бирга, ёшларнинг касб-ҳунар ўрганиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши учун яратилаётган шароитларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбарининг эътибори натижасида институтнинг моддий-техник базаси замонавий асосда такомиллаштирилиб, янги ўқув биноси, лабораториялар, спорт мажмуалари, талабалар турар жойлари қурилиб, ўқиш билан амалиётни биргаликда олиб бориш имкониятлари яратилмоқда. Очиқ мулоқотда талабалар томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида китобхонлик, интеллектуал танловлар, спорт мусобақаларини янада кўпайтириш, чет тилларини ўрганиш бўйича курслар ташкил этиш, ёшларни замонавий касбга ўқитиш бўйича фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди. 

Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар, мурожаатлар асосида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Институтда “Ёшлар форуми” доирасида тадбирлар давом этади. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири