“Очиқ эшиклар куни”
“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида, ёшлар билан самарали ишлаш ҳамда фавқулодда вазиятлар соҳасига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбир Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, шунингдек, олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда ёшлар қутқарувчилар хизматининг кундалик фаолияти, замонавий ёнғин-қутқарув техникалари, махсус транспорт воситалари ва асбоб-ускуналар билан яқиндан танишди. Иштирокчиларга соҳа ходимлари томонидан бошқарма фаолияти, профилактика тадбирлари ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Зариф Комилов, ЎзА мухбири.