“Очиқ эшиклар куни”
Ўзбекистон стол тенниси федерациясида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни"да Стол тенниси федерацияси раҳбарияти, мураббийлар, стол теннисчилари, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад мамлакатимизда стол теннисини янада оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқувчи қатламини мазкур спорт тури билан янада яқинроқ таништиришдир.
Тадбир давомида ёш ракетка усталари қизиқарли баҳсларда қатнашди. Иқтидорли спортчиларга диплом ва медаллар топширилди.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА