Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди
18:54 / 2025-12-01

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида “Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда вилоят прокуратураси, жамоат ташкилотлари вакиллари, касаба фаоллари, филиал профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

Федерация раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги тарихий босқичдаги ўзгаришлар ҳамда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, одамларнинг дардини ўйлаб яшаш ва элга наф келтириш йўлида хизмат қилиш — олий бахтдир.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, меҳнат муҳофазаси, иш жойларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, иш вақти режими, ишчиларни махсус кийим-кечаклар билан таъминлаш, шунингдек, Меҳнат кодексига киритилган янгиликлар ҳақида саволлар бердилар. Федерациянинг ҳуқуқий бўлими мудири Ҳамидулла Пиримқулов барча саволларга атрофлича ва асосли жавоб қайтарди. Айрим масалалар эса шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Тадбир хайрли амаллар билан якунланди: бир гуруҳ касаба фаолларига китоблар тақдим этилди ва ўқув даргоҳи ҳудудига кўчатлар ўтқазилди. Бу ишлар “яшил макон” ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва таълим муҳитини янада яхшилашга хизмат қилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири