Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди
14:06 / 2025-12-10

Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказмоқда.

Яна бир масала – республикада экин майдонларидан ўтган 70 минг километр узунликдаги очиқ дренаж ва коллекторлар бор.

Агар улар босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилса, экин экиш учун қўшимча майдон очилади, зовурларни тозалаш харажатлари каррасига тежалади.

Бу масала, айниқса, ер танқис бўлган водий вилоятлари учун жуда долзарб.

Шу боис, очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, бу мақсадлар учун 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди.

Вилоят ҳокимлари тажрибали тадбиркорлар билан келаси йилнинг ўзида камида 10 минг километр дренажни ёпиқ тизимга ўтказиб, 20 минг гектар қўшимча экин майдони очиш учун масъул бўлади.

ЎзА