Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очиқ бюджет” портали орқали тушган 1 минг 500 лойиҳа молиялаштирилди (+видео)
17:19 / 2021-10-21

Сиз яшаётган ҳудудда, болалар ва спорт майдончаси ёки ички йўллар таъмирталабми?

Энди сиз бу муаммони ташкилотма-ташкилот юриб, вақтингиз ва маблағингизни сарфлаб юришингизга ҳожат йўқ. Ўзбекистон молия вазирлигида янгиланган “Очиқ бюджет” портали (openbudget.uz) орқали шу каби муаммоларингизни билдиришингиз мумкин ва бу тегишли ташкилот томонидан ўрганилади ҳамда бартараф этилади.

Президентимизнинг жорий йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан фуқаролар бюджетни шакллантириш жараёнларини нафақат назорат қилиши, балки бюджет маблағларини шакллантириш жараёнидан бошлаб уларни сарфлашда қатнашиши учун ҳам имконият яратилди. Порталда давлат бюджети, давлат қарзи ҳақида маълумотлар ҳам эълон қилиб борилади.

Эндиликда фуқаролар маҳаллий бюджетни тақсимлашда иштирок этиш, инфратузилмаларни яхшилаш, йўллар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқаларни қуриш ҳамда таъмирлаш бўйича лойиҳаларга овоз беришлари мумкин. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, фуқаролар аризаларини йилда икки маротаба, яъни февраль ва июль ойларида топшириш мумкин.

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан келиб тушаётган таклифлар доирасида амалга оширилган ишлар хусусида ЎзА мухбири Ўзбекистон молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти бош иқтисодчиси Азимжон ҲУСАНОВ билан суҳбатлашди.  

<iframe width="1440" height="700" src="https://www.youtube.com/embed/N9p7vXZ1Fqc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропава, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА