Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очиқ адлия” дастури доирасида
18:00 / 2022-08-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

"Очиқ адлия" дастури доирасида Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан шу йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Анжуман  аввалида ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун Фарғона туманига пресс-тур уюштирилди. Тадбир иштирокчилари бир бинода жойлашган Давлат хизматлари маркази, туман адлия бўлими, ФҲДЁ ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказида фуқароларга яратилган  қулайликлар билан  яқиндан танишди. 

[gallery-8271]

Матбуот анжуманида Фарғона вилояти адлия бошқармаси ва унинг шаҳар-туман бўлимларига ҳисобот даврида  8 мингдан ортиқ  мурожаатлар келиб тушгани ҳамда уларнинг 65 фоиздан ортиғи қаноатлантирилгани таъкидлаб ўтилди.

Қайд этилдики, ўтган олти ой давомида ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва бошқа соҳаларда қатор назорат тадбирлари ва мониторинглар  ташкил этилди. Натижада 32  мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Уларни бартараф этиш мақсадида 3 минг 289 та тақдимнома киритилиб, бунинг натижасида жами 4 минг  840 та ҳужжат бекор қилинди, 11 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Жисмоний ва юридик шахслар манфаатини таъминлаш мақсадида судларга 975 та даъво аризаси киритилган.

Анжуман  давомида  ОАВ вакиллари шу ва бошқа йўналишларда ўзларини  қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА