Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОCА Бош ассамблеясига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди
14:39 / 2026-01-08

Жорий йилнинг 24-27 январь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади.

Спорт вазирлигида Осиё Олимпия кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш, унинг доирасида ўтадиган тадбирларни юқори савияда ташкил этишга бағишланган йиғилишда бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Спорт вазирлиги, Миллий антидопинг агентлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ва мутахассислар иштирокида мамлакатимизда ОCА Бош ассамблеяси ва антидопинг соҳасидаги хорижий тадбирларни ташкил этишга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокамаси давомида хорижий мамлакатларнинг спорт соҳаси раҳбарияти ва вакиллари юртимизга келаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, кўплаб йўналишларда, хусусан антидопинг соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида ОCА Бош ассамблеяси доирасида “Глобал антидопинг бошқарувини мустаҳкамлаш: уйғунлаштириш, мувофиқлик ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция" дастурдан ўрин олгани қайд этилди.

Мазкур халқаро анжуманларни юқори даражада ташкил этиш, хорижий меҳмонларни кутиб олиш, соҳага оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Т.Рўзиев,  

ЎзА