Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ободонлаштириш-санитар тозалаш хизмати фидойилари тақдирланди
15:15 / 2025-06-05

5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Сурхондарё вилоятининг ободонлаштириш-санитар тозалаш соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган 8 нафар ходим Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг туҳфаси – велосипед билан тақдирланди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ўрунов ҳудудларни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини сақлашга муносиб ҳисса қўшаётган шижоаткор ишчиларнинг соҳадаги сермашаққат, шарафли меҳнатларини алоҳида эътироф этди. Муборак Қурбон ҳайити ва Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни билан самимий табриклаб, уларга фахрий ёрлиқ ҳамда янги велосипедларни тантанали топширди. 

Энг меҳнаткаш ободонлаштириш-санитар тозалаш фидойилари Қурбон ҳайити арафаси ва Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида кўрсатилган бундай эътибор учун чуқур миннатдорлик билдирди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири