Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ободонлаштириш ишларидаги талон-торожликлар аниқланди
18:08 / 2023-03-01

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қонликўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ободонлаштириш ишларидаги талон-торожликлар аниқланди.

Жумладан, “N.K.” масъулияти чекланган жамияти ва “Я.Б.И.” компанияси масъул шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ободонлаштиришдаги қурилиш-таъмирлашда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 224,4 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-, 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири