8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
Ҳар куни эрта тонгдан ишга, ўқишга ёки бирор юмуш билан кўчага чиқар эканмиз, шаҳримиз бўйлаб озодалик, саранжом-саришталикни кўриб баҳри дилимиз очилади.
[gallery-6048]
Кўнгилга хуш ёқувчи бундай манзара яратувчилари эса орамизда. Улар қуёш уфқдан бош кўтармай иш бошлайди. Қаҳратон қишнинг аёзию, жазирама ёзнинг совуғида ҳам тиним билмайди. Кўча-хиёбонларни чанг ғубордан, турли чиқиндию, хас-хашакдан, кузда эса хазондан тозалайди. Гул экади, кўчатлар парваришлайди. Атрофни обод қилиб, завқ туяди, ҳалол меҳнатидан дили яйрайди. Бугунги қаҳрамонларимизни аллақачон танигандирсиз? Ҳа, улар шаҳримиз озодалигига масъул ораста опалар. Улар Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси таркибидаги тозалаш ободонлаштириш бошқармаларида меҳнат қилади.
Камола Юсупова, Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА