Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ободлик йўлида бирлашайлик
13:07 / 2021-08-21

Озодалик, поклик, саранжомлик юртимизни янада обод ва файзли, кўркам қилувчи жиҳатлардан. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади.

Энг улуғ, энг азиз байрам мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида эрта тонгдан пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги Анҳор бўйидаги эшкак эшиш станцияси ҳовлисида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар партия ташкилоти, “Махсустранс” ДУК Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида “Ободлик йўлида бирлашайлик” шиори остида ҳашар ўтказилди.  

Тадбирда барча юртдошларимиз қатори жамоамиз ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Ҳудуддаги чиқиндилар йиғилиб, махсус техникаларда олиб чиқилди.  

Бир сўз билан айтганда, бу каби ҳашарлар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлишга, уни янада обод этиш иштиёқи билан яшашга, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтаришга, миллий қадриятларимизни улуғлашга, юртимиздаги ахиллик, меҳр-оқибат, тинчлик учун шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга ҳамда Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олишга хизмат қилади.  

Ўзбекистон Экологик партияси  

Марказий Кенгаши матбуот хизмати  

ЎзА