English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ободлик ярашган “Чимбой гузари”
06:59 / 2022-03-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Чимбой гузари” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган бунёдкорлик, ободончилик ишларидан сўнг ҳудуд кўркам қиёфа касб этди.

[gallery-6218]

Жорий йил бошидан буён ҳудудда “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли ишлар бажарилди. Маҳалла кўчалари таъмирланди, электр тармоқлари янгиланди, жойларга трансформатор ва устунлар ўрнатилди, йўллар бўйлаб пиёдалар йўлакчаси қурилди. Кичкинтойлар учун болалар майдончалари барпо этилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтлар экилди.

Жараёнда аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, маҳаллада енгил конструкциядан тикланган тикувчилик корхонасида 300 дан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланди. Томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида хонадонларга иссиқхоналар қуриб берилди. 


 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА